Изоҳлар

Изоҳлар

(har bir individual manoga ega izoh uchta nuqta bilan ajratilgan)


soft power - халқаро муносабатларни асосан, иқтисодий ва маданий воситалар орқали кўндириш, жалб этиш йўли билан амалга оширишга бўлган ёндашув.
hard power - халқаро муносабатларни асосан, ҳарбий йўл билан мажбурлаш орқали амалга оширишга бўлган ёндашув.


Евгеника (Eugenics) унинг асосий вазифаси инсониятнинг генетик сифатини ошириш ҳисобланади.

Немс файласуфи Гегелнинг тараққиёт ҳақидаги қарашларини акс эттиради. Гегелга кўра, конфликт инсониятни тараққиётга элтади. Одам пайдо бўлганидан бошлаб, то ҳозиргача ҳар бир ривожланиш босқичи асосида икки қарама-қарши бўлган кучларнинг тўқнашувидан кейин юзага чиққан янгилик ётади. Қисқача айтганда, бу Гегел Диалектикаси дейилади. Гегелнинг фундаментал ғоялари Қобиқдаги Руҳнинг пойдеворига семент бўлган.


Агар давлат ёки унинг бирор-бир институти сизнинг ёки менинг яшаш ҳуқуқимни ҳимоя қилиш ўрнига тортиб олса ёки бизга тегишли бўлган мулкдан айирмоқчи бўлса, эркин кўчиб юришимизга, исталган жойда яшашимизга тўсқинлик қилса, унда бундай давлат биз ва ўзи ўртасида тузилган шартномадаги энг асосий бандларни қўпол равишда бузган ҳисобланади. Лок шундай дейди, "Агар ҳукумат ўз қудратини суистеъмол қилиб узоқ вақт давомида фуқароларини давомли зулмкор таъқибга дучор қилса, фуқаролар бу ҳукуматга қарши боришга, уни алмаштиришга ёки йўқ қилишга ва янги сиёсий тизим барпо этишга ҳақлидирлар."


*триумвират - ҳукуматга бош бўладиган 3 кишидан иборат гуруҳ. Қадимги Римда Юлий Цезарь, Помпей ва Красс триумвирати мавжуд бўлган.
vs. (versus) - . . . ga qarshi
Дарвоқе, Пашшалар Ҳукмдори “beelzebub” сўзининг тўғридан тўғри таржимаси ҳисобланади. Beelzebub шайтоннинг бошқа номи.


Давлат шакллари қуйидагича классификация қилинади:
Бошқарувнинг ҳудудий бўлинишига кўра: унитар, федерация, конфедерация;
Сиёсий тузумига кўра: автократия, аристократия, теократия, демократия;
Бошқарувнинг ҳуқуқий шаклига кўра: монархия, олигархия, республика ва ҳ.к.